Нурободнинг мазали вафлилари

Наманган шаҳри Нуробод даҳасида жойлашган “Panda sanoat savdo” масъулияти чекланган жамияти томонидан ишлаб чиқарилаётган ўнлаб турдаги хуштаъм вафлилар истеъмол бозорида жуда харидоргирдир.

Замонавий технологиялар асосида ишлаб чиқаришни йўлга қўйган корхона икки юздан ортиқ тадбиркорлик субъектига буюртма асосида маҳсулот етказиб бераётир. Бу ерда доимий иш жойига эга ўттизга яқин ишчининг асосий қисми касб-ҳунар коллежларини битирган ёшлардан иборат. Келгусида жамоа ишлаб чиқаришни янада такомиллаштириб, маҳсулотларини экспортга чиқариш устида изланмоқда.

  • Unpublished
    н/д