Изланиш самараси

Наманган шаҳри Нуробод даҳасида истиқомат қилувчи тажрибали агроном Зайниддин Турғунов оила аъзолари билан ўз томорқасида хусусий тадбиркорликни йўлга қўйди.

Мазкур хонадон вакиллари ҳар йили ўн беш минг тупдан ортиқ лимон, мандарин, апельсин кўчатларини етиштиради. Бу соҳада 45 йиллик тажрибага эга оила бошлиғи Зайниддин ака лимоннинг "Меейр", "Супер меейр", "Ф-1", "Ф-2" каби навларини ундириб парваришлайди. Кўп йиллик изланишлар самарасида лимоннинг ўзи яратган “Супер меейр” нави шифобахшлиги ва серҳосиллиги билан ажралиб туради.

З.Турғуновлар хонадонига кўпчилик кўчат етиштириш ва парваришлаш бўйича маслаҳат сўраб келади. Зайниддин ака келгусида оилавий тадбиркорлик кўламини янада кенгайтириб алохида кучат ва етиштирилган меваларни сотиш учун савдо дуконини ишга туширишни режалаштирмокда.