Импорт товарларнинг айрим гурухлари маркаланади

Импорт товарларнинг айрим гурухлари маркаланади

 

       1 январдан бошлаб четдан келтириладиган истеъмол товарларининг айрим гурухлари махсус назорат идентификатсия белгилари билан маркировка килинади. Тадбиркорлик субъектларининг кенг куламда фаолият курсатиши ва улар уртасидаги соглом ракобат мухитини шакллантириш учун кулай шарт-шароитлар яратиш, пировардида контрабанда товарларини четдан келтириш ва сотишнинг олдини олиш максадида Вазирлар Махкамаси томонидан 12 декабрда "Истеъмол товарларининг айрим гурухларини Узбекистон Республикасига четдан келтиришни такомиллаштириш чора-тадбирларини ошириш тугрисида"ги карор кабул килинди.

        Карорга мувофик, 1 январдан бошлаб четдан келтириладиган истеъмол товарларининг айрим гурухларини  божхонада  расмийлаштирилгунга кадар эркин муомалага (импорт) чикариш режимида махсус назорат идентификатсия  белгилари билан маркировка килиш мажбурий тарзда жорий этилади. Эндиликда республикамиз худудида махсус назорат идентификатсия белгилари билан мажбурий маркировка килиниши керак булган импорт килинувчи истеъмол товарларини маркаланмаган шаклда сотиш ва саклаш таъкикланади.

        Бу каби холатлар учраган такдирда савдо коидаларини бузиш деб каралади ва конун хужжатларига мувофик жавобгарлик чораларини куллашга асос булади.

        Таъкидлаш жоизки, мазкур талаб Узбекистон Республикасига 1 январга кадар импорт килинган мажбурий маркаланиши лозим булган истеъмол товарларига нисбатан уларни 2012 йилнинг 1 июлига кадар сотиш шарти билан

кулланилмайди.

        Карорнинг 2-иловасида мажбурий маркировка килиниши лозим булган ва четдан келтириладиган 11 турдаги истеъмол товарлари руйхати келтирилган булиб, улар таркибига духовка, кондитсионер, музлаткич, уй-рузгор идишлари ва кир ювувчи машиналар, принтер, чанг ютгич, электр плиталар, ДВД ва мусикий марказлар, монитор ва телевизор каби маиший техникалар киритилган. Модомики руйхатга янги истеъмол товарлари киритилса, у холда узгартириш кучга кирган кундан бошлаб шу турдаги товарларни 180 кун муддатда маркировка килмаган холда сотишга рухсат берилади.

Мазкур тартиб:

- хорижий дипломатик ваколатхоналар ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналарнинг, шунингдек ушбу ваколатхоналарнинг дипломатик ва маъмурий техник ходимлари расмий фойдаланиши, шу жумладан уларнинг улар билан бирга яшайдиган оила аъзоларининг шахсий фойдаланилиши учун мулжалланган;

- кургазма намуналари, синаш, тадкик этиш учун намуналар сифатида чет элдан олиб келинадиган;

- халкаро транзит максадлари учун мулжалланмаган;

- Узбекистон Республикаси конун хужжатларида белгиланган божсиз олиб келиш нормалари доирасида Узбекистон Республикаси худудига жисмоний шахслар томонидан импорт буйича олиб келинадиган, тижорат максадлари учун

мулжалланмаган;

- божсиз савдо дуконларида сотиладиган истеъмол товарларига нисбатан жорий этилмайди. Карорнинг 3-иловасида келтирилган "Четдан келтириладиган истеъмол товарларини махсус назорат идентификатсия белгилари билан маркировка килиш тартиби тугрисида"ги Низомда мазкур жараёнларнинг кай тартибда амалга оширилиши батафсил келтириб утилган.

        Унга кура дастлаб истеъмол товарларини юртимизга импорт килаётган шахс 15 кун мобайнида уларни маркировка килиш юзасидан товарлар келиб тушган божхона постига буюртма беради. Божхона пости ходими 1 иш куни мобайнида идентификатсия белгиларининг зарурий микдори юзасидан худудий божхона бошкармасига мурожаат килади.

       Худудий бошкарманинг идентификатсия белгиларини тайёрлаш учун масъул ходими 2 иш куни мобайнида махсус термотранс босма усулида (штрих код тарзида) идентификатсия белгиларини тайёрлайди ва божхона постига юборади.

       Товарларни маркировка килиш божхона пости ходими томонидан товарлар импорт режимида расмийлаштирилгунга кадар амалга оширилади. Яъни идентфикатсия белгиси товарнинг урамига ёки бевосита узига туширилади ва товар сотилгунга кадар ундан ажратилмайди. Мазкур тартибни самарали тарзда жорий этиш, ахборотлар алмашинувини йулга куйиш максадида махсус дастурий таъминот асосида "Маркировка килиш ва аудит" идоралараро ахборот тизими  фаолияти хам йулга куйилмокда.

        Таъкидлаш жоизки, идентфикатсия белгилари Узбекистон Республикаси Марказий банки хузуридаги "Давлат белгиси" давлат-ишлаб чикариш бирлашмаси томонидан химоя элементлари мавжуд булган ва уз елимланадиган махсус когозлардан тайёрланади. Идентификатсия белгилари сотилмайди ва бошка шахсларга берилмайди.

        Идентификатсия белгилари билан мажбурий маркировка килиниши керак булган истеъмол товарлари четдан келтирилишини назорат килиш Давлат божхона кумитаси ходимлари томонидан, уларни сотиш ва саклашни назорат килиш эса Давлат солик кумитаси ходимлари томонидан амалга оширилади.

        Эътироф этиш жоизки, истеъмол товарларини идентификатсия белгилари билан маркировка килиш тулалигича божхона органлари маблаглари хисобидан амалга оширилади ва бу учун истеъмол товарларини импорт килаётган ташки иктисодий фаолият иштирокчиларидан хеч кандай туловлар кабул килинмайди. Шу сабабли товарларнинг маркаланиши товар тан нархининг ошишига олиб келмайди.

Ж.Ядгаров, Давлат божхона кумитаси Марказий божхона лабораторияси бош инспектор-експерти, божхона хизмати маёри (газета.уз дан олинган)